2018/08/20 4:35:57

Rossiya O’zbekisyonga neft yetkazib berishni to’xtatadimi?

loading...

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни яна тўхтатди. Россия Федерациясининг Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик идораси маълумотларига кўра, апрель ойида етказиб бериш ишлари амалга оширилмаган.
2018 йил давомида Россия нефтининг Ўзбекистонга экспорти 36 минг тоннани ташкил этди. Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик идораси иккинчи чорак учун экспорт жадвали ҳозирча Ўзбекистонга нефть етказиб беришни назарда тутмаётгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Бундан аввал, Россия Энергетика вазири Александр Новак Россия ва Ўзбекистоннинг нефть етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро келишув музокаралари якуний босқичга етганини таъкидлаганди. «Ўзбекистонга нефть етказиб бериш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни муҳокама қилиш сўнгги босқичда турибди», – дея айтиб ўтди у Қандим газ комплексининг ишга туширилиш маросимида чиқиш қилиб.

Аввалроқ, Россия Федерацияси энергетика вазирининг ўринбосари Кирилл Молодцов «Газпром нефть» келгуси йилда Ўзбекистонга 1 миллион тоннагача нефть етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилганди.

Аслида Ўзбекистон «Газпром» билан биргаликда уч йилдан сўнг 5 млн. тоннага мўлжалланган янги нефтьни қайта ишловчи заводни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бироқ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун Қозоғистон орқали нефть қувурларини кенгайтириш талаб этилади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон йўналиши бўйича эркин ўтказиш қуввати фақат 500 минг тоннани ташкил этади, етказиб бериш ишлари амалга оширилаётган «Шагир» нефть қуйиш эстакадасининг қуввати эса – 700 минг тонна.

Маълумот учун, 2018 йил январь ойида Россия Ўзбекистонга 24,9 минг тонна нефть етказиб берди, февралда эса етказиб бериш амалга оширилмади. Март ойида бу ишлар қайта тикланди ва 11,1 минг тоннани ташкил этди.

Ўтган йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга экспорти 68,2 минг тоннани ташкил этганди. Хусусан, ноябрь ойида Ўзбекистонга 30 минг тонна, декабрда эса 38,2 минг тонна нефть етказиб берилди.

Manba: Kun.Uz

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

ektor_kuper

O‘zbekiston MTJga yangi bosh murabbiy topildi

Futbol bo‘yicha O‘zbekiston terma jamoasini argentinalik Ektor Kuper boshqarib boradi. Qayd qilinishicha, O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>