2018/10/17 4:56:45

Pashshalar chaqishiga qarshi eng yaxshi 10 vosita

loading...

Ҳадемай — ёз, намгарчилик сабаб пашшалар кўпайгандан-кўпаймоқда. Чақиши бир азоб, кейин соатлаб давом этадиган теридаги ёқимсиз қичишишни айтмаса ҳам бўлади. Хўш, бирон чораси борми? Уй шароитида пашша чақиши асоратларига тез барҳам берса бўлади.

Асал: бу табиий маҳсулот антибактериаллиги ва яллиғланишга қарши хусусиятлари учун ҳам қадрланади. Ҳатто бир томчиси ҳам… Пашша чаққан жойга озгина асални суриб, терини ишқаланг.

Мойчечакли чой: Бу ўсимликнинг яллиғланишга қарши ва яраларни битказувчанлик хусусияти азалдан маълум. Мойчечакли чойнинг ишлатиб бўлинган пакетчасини аввал музлаткичда совитиб олиб, кейин пашша чаққан жойга 10 дақиқача босиб туринг.

Райҳон: бу хушбўй ўсимлик таркибида теридаги ёқимсиз қичишишни қолдирувчи эвгенол моддаси бор. Бунинг учун қуритилган райҳонни қайнатиш ва совитиш керак, кейин компресс қилинади. Чақиш асорати анчагина енгиллашади.

Муз: пашша чаққан жой атрофида тўпланган суюқликни тарқатади. Аммо эҳтиёт бўлинг, терини шикастлаб қўймаслик учун музни мато билан ўранг.

Сирка: бир неча томчиси пашша чаққандан кейинги ярани яхши дезинфекциялаши мумкин. Албатта, кучсиз сирка ишлатинг.

Истеъмол содаси: содани сув билан аралаштириб паста ҳолатига келтиринг ва ярага суринг. Теридаги қичишиш тез йўқолади.

Пиёз: пашша чақиши оқибатида пайдо бўлиши эҳтимоли бор инфекцияни пиёз тўхтатиши мумкин. Пиёз суви эса теридаги қичишиш ва ярадаги суюқликни тез йўқотади. Бунинг учун пиёз бўлаги пашша чаққан жойга бир неча дақиқа босиб турилса кифоя.

Лимон шарбати: бу цитрус мева сувидан пашша чаққан жойга бир неча томчи қуйилса терини анча тинчлантиради.

Чой дарахти ёғи: атиги бир неча томчиси дезинфекциялаб, оғриқни қолдиради.

Тиш пастаси: ғалати туюлиши мумкин, аммо паста таркибидаги ментол яллиғланишнинг олдини олиши мумкин экан. Пастани пашша чаққан жойга суриб қўйинг, қуриши билан илиқ сувда ювиб ташланг.

Manba: Xabar.Uz

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

OLifCDHaH7esaKv42-croIphFvPCok4a

Issiq havoda issiq choy ichish, bu to‘g‘rimi?

Choy – xalqimizning sevimli ichimliklaridan hisoblanadi. Choy faqat chanqoqbosdi ichimlik bo‘libgina qolmasdan asabni tinchlantiradi, ruhiyatni ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>