2018/10/15 10:17:37

”Obod qishloq” dasturi Navoiy shahrining Tinchlik mahallasida

loading...

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Навоий вилоятида кенг бунёдкорлик ишлари олиб бориладиган ҳудудлар рўйхатига яқинда Навоий шаҳридаги “Тинчлик” маҳалласи ҳам қўшилди.

Дарҳақиқат, гарчи шаҳар ҳудудида бўлсада, ушбу маҳалла кўчаларининг носозлиги, уйларнинг пала-партиш қурилгани, сув таъминоти ва бошқа кўплаб масалалар бу ерда яшовчи жами 2378 нафар аҳолини қийнаб келаётган эди.

Эндиликда 7,1 километр ичимлик ва оқова суви, 0,2 километр электр, 0,6 километр газ тармоқлари ҳамда 4,4 километр ички йўллар қайтадан қурилади.  Бундан ташқари, ҳудудда маҳалла гузари биносини реконструкция қилиш, савдо мажмуаси, ҳаммом, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси барпо этиш режалаштирилган. Бугунги кунда мактаб, тиббиёт, мактабгача таълим муассасалари биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади.

Бажариладиган мазкур тадбирлар учун 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

720_420_58409f182406b

Joriy yil Navoiy davlat konchilik institutini 631 nafar bakalavr tamomladi

Navoiy davlat konchilik institutida “Oq yo‘l sizga, bitiruvchilar!” deb nomlangan tadbir o‘tkazildi. Unda professor-o‘qituvchilar, talaba-yoshlar ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>