2018/09/21 7:45:11

Navoiyda Xitoylik investorlar tashrif buyurdi

loading...
Бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Жаман каскир”, “Айтим”, “Сариктау” ва “Акташ” конларида бўлиб қимматбаҳо тошларни ўрганди. 
Ўрганиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, кончилик саноати индустриясини янада ривожлантириш ҳамда янги инновацион ғояларни татбиқ қилиш масаласи кўриб чиқилди.
– Юртингизда бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратилган, – дейди хитойлик тадбиркор Ю Цаоянг. – Биз, Қизилқум саҳросида бирюза, гранит ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг катта ҳажмдаги захираси мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Шунинг учун ҳам қурилиш саноатида ишлатиладиган замонавий безакларни тайёрлаш учун заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчимиз. Айни пайтда бизнес-режалар ишлаб чиқиш, қурилиш майдони ва муддатини белгилаш мақсадида геология тажрибалари амалга оширилмоқда.
Албатта, юртимизда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби йирик лойиҳалар саноат соҳасининг барча тармоқларида изчил ривожланишни таъминлаб, экспорт имкониятларини кенгайтирмоқда.
Manba:O’zAdan
MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

5a4638b2434f9

Navoiyda AES (Atom elektro stansiyasi) quriladi

Россиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>