2018/12/12 7:24:46

Dunyodagi eng mashaqqatli va xavfli 10 kasb

loading...

Дунёда шундай касблар борки, улар ҳаёт қадри ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бундай касблар ҳаёт учун таҳдид солувчи хавфли касблардир.

1. Кончилар


Кончи касби дунёдаги энг хавфли касблардан бири ҳисобланади. Кондаги фаолият йилига минглаб кишилар ҳаётига зомин бўлади. Метан портлаши, тоғ жинсларининг кўчиши, чекланган шароитлар ва ҳавонинг минимал даражада бўлиши, тонналаб тоғ жинслари остида эканингизни ҳис қилиш – буларнинг бари билан ҳар бир дақиқа охиргиси бўлиши мумкинлиги ҳеч гап эмас.

2. Саперлар


Сапер ёки портловчи предметларни зарарсизлантириш бўйича мутахассис ҳам дунёдаги энг хавфли касблар рўйхатида етакчи ўринларни эгаллайди. Бундай одамлар айниқса жанговор ҳаракатлар ўтказилувчи жойларда талабгор, юзлаб кишилар ҳаёти уларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ. “Сапер фақат бир марта адашади, бу касбда иккинчи имкон бўлмайди”, деб бекорга айтишмайди.

3. Ўрмончилар


Ушбу касб ҳаққоний равишда дунёнинг энг хавфли касбларидан бири ҳисобланади. Ўрмончилар бир неча тонналик дарахтлар қулашидан, уларни саралаш жараёнида қўлланувчи ускуналардан ҳам ҳалок бўлади. Оғир меҳнат кўпинча жиддий касалликларга сабаб бўлади ва баъзан ногиронликни келтириб чиқаради.

4. Электрчилар


Статистиканинг гувоҳлик беришича, 100 минг ишчига охир-оқибат ўлим билан туговчи 33 бахтсиз ҳодиса тўғри келар экан, бу эса жуда юқори кўрсаткич. Энг қийин ишлар юқори вольтли электр ўтказгич линиялари монтажи ва таъмири билан шуғулланувчилар зиммасида, чунки бу хавфлардан ташқари, электрчилар аксарият ҳолатларда баландликда ишлашади.

5. Полициячилар


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишчилари, полициячилар ва ҳарбий хизматчилар кўпинча бошқаларни қутқариб, ўз ҳаётларини хавф остига қўйишади. Ҳарбийлар, полициячилар, махсус кучлар хизматчилари минглаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиб, ўзлариникини хавф остига қўйишади ва бу улар учун қаҳрамонлик эмас, тўғридан-тўғри бурчдир.

6. Балиқчилар


Ажабланманг! Статистикага кўра, балиқчилик билан шуғулланувчи ҳар 100 минг кишига 117 ўлим ҳолати тўғри келар экан. Бу машғулотда бахтсиз ҳодисалар – оддий ҳолат.

7. Учувчилар


Учувчилар ўз саломатлиги ва ҳаётини хавф остига қўйиб, самолёт бортидаги юзлаб йўловчилар ҳаёти учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишади. Фалокат юз берган тақдирда омон қолиш имкони минимал бўлгани боис учувчи касби хавфли ҳисобланади.

8. Бурғуловчилар


Ушбу касб вакиллари юқори ҳароратда осон ёнувчи моддалар билан ишлашга мажбур. Айнан шунинг учун бурғуловчи касби дунёдаги энг хавфли касблар ўнлигидан жой олган. 

9. Ўт ўчирувчилар


Ўт ўчирувчи –  дунёдаги энг хавфли касблардан бири. Бу касб вакиллари оғир жисмоний ва руҳий босим шароитларида ишлашади, бошқа одамлар ҳаёти уларга боғлиқ бўлади. Ўт ўчирувчиларнинг аксарияти ўткир респиратор касалликлардан азият чекади.

10. Юк машиналари ҳайдовчилари

Бу иш фаолиятида кўплаб ёқимсиз вазиятларга дуч келувчи одамлардир. Улар куну тун катта масофаларни босиб ўтишларига тўғри келади. Шу билан бирга, юк машиналари ҳайдовчилари ташилаётган юк учун ҳам масъулдирлар. Боз устига, ЙТҲ хавфи ҳақида ҳам унутмаслик керак.

 Manba:Kun.uz

 

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

5

Dunyoning 10 ta qiziq fakti

1. Qadimda Gavay orollarida odamlar gladiatorlar janglarini tashkil etishgan. Bu jangda akula tishidan tayyorlangan xanjar bilan ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>