2018/08/20 4:33:44

Energetik ichimliklar haqiqatdan ham quvvat beradimi?

loading...
Республикамизда қувват берувчи (энергетик) ичимликларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, унинг истеъмоли ва ишлаб чиқарилишини тартибга солишга бағишланган акция ўтказилди. 
 
Миллий Тикланиш партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган акция доирасида кўнгилли фуқароларда тиббий текширув ўтказилди.
 
Ушбу ичимлик истеъмолидан олдин ЭКГ таҳлили ва қон босими ўлчанганида ҳаммаси меъёрида экани қайд этилди.
 
Энергетик ичимликни истеъмол қилганидан сўнг бир оз муддат ўтгач, шифокорлар қайта текширувлар олиб борди. Натижада фукаронинг қон босими ошган, юрак фаолияти тезлашганлиги аниқланди.
 
–Акцияни ўтказишдан асосий мақсад энергетик ичимликларнинг инсон саломатлиги учун хавф туғдириши эҳтимоли юқори эканлигини фуқароларимизга, айниқса ёшларга тарғиб қилидан иборат. Маълум бўлишича, таркибида кофеин миқдори кўп бўлган энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилувчилар келажакда руҳий фаоллаштирувчи моддаларни тез-тез қабул қила бошлар экан.
 
Тиббий текширувни ўтказган шифокорларнинг таъкидлашича, энергетик ичимликларнинг инсон организмига таъсири тўғрисида бошқа давлатларда ҳам қатор тажрибалар ўтказилиб, дунё олимлари ёшларни узоқ йиллар назорат қилиб борган.
 
Жумладан, энергетик ичимликларга ўрганганлар бошқаларга нисбатан меъёридан ортиқ алькогол ичишни ва қўзғатувчи моддалардан фойдаланишни бошлар экан.
 
Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, қувватбахш ичимликларнинг артериал босим ва қондаги қанд миқдорини ошириши, депрессия ва асабийликни келтириб чиқариши, юрак урушининг меъёрини издан чиқариш эҳтимоли юқори эканлиги кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, энергетик ичимликларнинг зарарли жиҳатларини инсон ҳаёти, айниқса, ўсмир-ёшлар саломатлигига ўта хавфли таъсири борлигини янада яққолроқ намоён этади.
Manba:O’zAdan
MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

OLifCDHaH7esaKv42-croIphFvPCok4a

Issiq havoda issiq choy ichish, bu to‘g‘rimi?

Choy – xalqimizning sevimli ichimliklaridan hisoblanadi. Choy faqat chanqoqbosdi ichimlik bo‘libgina qolmasdan asabni tinchlantiradi, ruhiyatni ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>