2018/08/20 4:32:37

Arilar chaqqanda birinchi yordam

loading...

Ари чақиши жуда кучли оғриқни келтириб чиқаради ва агар сизнинг организмингизда ари заҳрига аллергик реакцияга мойиллик бўлса, ари чақиши ҳатто ҳалокатли якун топиши ҳам мумкин.

Ари чақиши хавфини четлаб ўтиш учун Е иммуноглобулинига таҳлил топшириш керак. Аллергиядан азият чекувчи кишилар дарҳол шу таҳлилни топширишлари керак бўлади.

Аллергияга мойил киши организмининг ари чақишига реакцияси қандай?

Ари заҳри инсон организмига тушганида Е иммуноглобулинини ўз ичига олган ёғ ҳужайраларини серотонин, гистамин ва анафилактик шок келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа моддалар ишлаб чиқаришга мажур қилади.

Анафилактик реакциянинг ривожланиш белгилари:

·      ари чаққанидан кейин ҳаво етишмаслик ҳисси пайдо бўлади;

·      ари чаққанидан кейин оғизда санчиқли оғриқ туради;

·      ари чаққанидан кейин катта шишлар юзага келади.

Ари чаққанда биринчи ёрдам

·      Ари жароҳатда нишини қолдирмайди ва у бир неча мартагача чақиши мумкин. Такрорий чақишларда заҳар миқдори камаяди, лекин аллергик реакция пайдо бўлиши учун шунинг ўзи етарли;

·      Ниш жароҳатда қолган бўлса, уни олиш керак бўлади – бунинг учун пинцет ёки пичоқ учидан фойдаланинг;

·      Жароҳат жойига водород перекисини қуйинг, шиш хавфи пасайиши учун – муз қўйинг;

·      Дарҳол антигистамин ва гормонал препаратни қабул қилинг.

Бу муҳим: ари чақиши натижасида аллергияга мойил кишилар ўз ёнларида адреналинли шприц ва гормонал мазь олиб юришлари керак. Ари чақиши билан аллергияга мойил кишига адреналин инъекциясини йўллаш керак – бу билан сиз аллергиянинг ривожланишини огоҳлантирасиз ва бир инсон ҳаётини сақлаб қоласиз.

Арининг қайси тури чақиши аллергиядан азият чекувчи киши учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас – аллергиядан азият чекувчи киши учун бари хавфли.

Ари бир неча марта чақиши мумкин ва бу билан у ҳалок бўлмайди. Асалари эса чаққанидан кейин нишини жароҳатда қолдириб, ҳалок бўлади.

Manba:Kun.Uz

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

OLifCDHaH7esaKv42-croIphFvPCok4a

Issiq havoda issiq choy ichish, bu to‘g‘rimi?

Choy – xalqimizning sevimli ichimliklaridan hisoblanadi. Choy faqat chanqoqbosdi ichimlik bo‘libgina qolmasdan asabni tinchlantiradi, ruhiyatni ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>