2018/08/20 4:33:38

O’zbekistonda onkologik kasalliklar bo’yicha qancha odam ro’yxatga turishini bilasizmi?

loading...

Дунёда ҳар йили 16 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Жумладан, Ўзбекистонда 100 мингдан зиёд бемор онкологик касалликлар бўйича рўйхатда туради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, онкологик касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилдан-йилга ўсиб бормоқда.Онкологик касалликлар ичида сут бези саратони етакчилик қилади. Кейинги ўринларда меъда, бачадон бўйи ва ўпка саратони қайд этилади.

Шуни афсус билан таъкидлаш жоизки, 50 фоиздан ортиқ ҳолатларда ушбу касаллик кечки, яъни учинчи ва тўртинчи босқичларда аниқланмоқда, бунда эса уларни тўлақонли даволаш мушкул бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелда қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада ўз ечимини кутаётган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда дастурил амал бўлмоқда. Қарорда белгиланган вазифалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида вилоятлардаги 15 та онкология диспансери Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиалларига айлантирилди. Онкология муассасалари реконструкция ва модернизация қилинди, онкологик касалликлар диагностикаси ва даволашнинг замонавий стандартлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шунингдек онкология билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Саратон профилактикаси маркази ташкил этилди, кўкрак бези ва саратон бўйни саратони скрининг тадқиқотлари бошлаб юборилди. Аҳоли ўртасида онкологик жиҳатдан хабардорликни ошириш мақсадида махсус гуруҳлар тузилиб, улар томонидан мунтазам равишда чиқишлар ташкил қилинмоқда.

Сут бези саратони скринингини ўтказиш учун 13 та мобил ва 16 та стационар маммографик ускуналар харид қилинмоқда. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида тажриба тариқасида қизилўнгач, меъда ва колоректал саратон бўйича скрининг тадқиқотларини ўтказиш режалаштирилган.

Manba:Kun.Uz

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

5

Dunyoning 10 ta qiziq fakti

1. Qadimda Gavay orollarida odamlar gladiatorlar janglarini tashkil etishgan. Bu jangda akula tishidan tayyorlangan xanjar bilan ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>