2018/12/10 12:50:10

”Obod qishloq” dasturi Konimex tumanida

loading...

“Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида ўтган ҳафта Конимех туманидаги “Шодибек” ва “Тўқманғит” қишлоқларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

208 та хонадонда 1047 нафар аҳоли истиқомат қиладиган мазкур маҳалаларда бунёдкорлик ишлари учун 20 тонна металл прокати, 1488 тонна цемент, 2548 куб метр шағал, 3874 куб метр қум, 12 тонна буёқ, 640 минг дона ғишт 33 мингта шифер, 420 куб метр ёғоч, 462 та темир-бетон маҳсулотлари ва бошқа қурилиш материаллари талаб этилади. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун 39 та ҳомий ташкилот вакилларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, аниқ режа-тадбирлар  белгилаб олинди.

Айни пайтда бу ерда ижтимоий соҳа, муҳандислик тармоқлари ва бозор инфратузилмаси объектларида лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш якунига етиб қолди. Ҳозир қишлоқларда 169 нафар ишчи-хизматчи бирламчи ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.

– Бугунги кунда 8 та ноқонуний қурилишлар аниқланиб, белгиланган тартибда бузиляпти, – дейди  туман ҳокимлигининг қурилиш бўйича бош мутхассиси Б. Халилов. – 14 та таъмирталаб уй аниқланиб, талаб этиладиган қурилиш материаллари ва маблағлар ажратилди. Кўчалар четига 200 туп дарахт кўчати ўтқазилиб, 7 километр масофадаги йўл, 1,5 километр масофа электр узатиш линияси, 1,8 километр газ, 2 километр ичимлик суви тармоғида қурилиш-таъмирлаш олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Бутунлай янгича қиёфага кираётган қишлоқларда маҳалла гузари, болалар ва спорт майдончаси, хизмат кўрсатиш, савдо нуқталари ҳам барпо этилади.

MAQOLANI MASHHUR QILISHGA HISSANGIZNI QO'SHING

G'iyos Safarov

Buni ham o'qing

720_420_58409f182406b

Joriy yil Navoiy davlat konchilik institutini 631 nafar bakalavr tamomladi

Navoiy davlat konchilik institutida “Oq yo‘l sizga, bitiruvchilar!” deb nomlangan tadbir o‘tkazildi. Unda professor-o‘qituvchilar, talaba-yoshlar ...

Fikr bildirish

Sizning email manzilingiz oshkor qilinmaydi. Majburiy bo'limlar * bilan belgilangan

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>